Жорий йилнинг 30 май куни соат 01:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Ислом Каримов ва Насаф кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи Р.Б. "Нексия" русумли автомобилни бошқараётиб белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилди.
Натижада, пиёда, 1996 йилда туғилган Б.О. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
️Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
И️ИВ барча пиёдалардан белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтмасликларини, ҳайдовчилар пиёдаларга эътиборли бўлишларини сўрамоқда.






