"Тошкент минтақавий темир йўл узели” УКга қарашли Қодирия-Оққовоқ бекатлари оралиғининг 16-километридан 17-километригача бўлган темир йўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу сабабли, 2021 йил 7 июнь куни соат 07:10 да – “Тошкент – Хожикент”, 10:10 да – “Хожикент – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.
Шу куни соат 14:06, 16:42, 17:31 ҳамда 19:13 да ҳаракатланадиган – “Тошкент–Хожикент-Тошкент” йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.






