Канаданинг Нью-Брансуик вилоятида номаълум касаллик эпидемияси аниқланди, деб ёзмоқда РИA Новости The New York Times нашрига таяниб.
Нейропатолог Нил Кэшманнинг сўзларига кўра, беморларга тез ривожланаётган ақлий функцияларнинг емирилиши ва руҳий касалликлар ташхиси қўйилган бўлиб, у билан оғриган беморларда мия ва умуртқа танани бошқариш қобилиятини йўқотиш кузатилмоқда.
Одамлар хавотирда, улар бу экологик жиҳат билан боғлиқми ёки ирсий касалликми? Сифатсиз гўшт ёки балиқ ва бошқа бирон бир нарсадан келдими? Ҳаммамиз аниқ жавоб олишни истаймиз, - деди эпидемиядан зарар кўрган шаҳарлардан бирининг ҳоким Aйвон Годин.
Касаллик биринчи марта 2015 йилда пайдо бўлган. Ўша пайтдан бери ушбу хасталикка чалинганларнинг сони 48 нафарга етган. Улардан олти нафари хасталик сабаб вафот этишган. Мутахассислар уйқусизлик, хотирани йўқотиш, чарчоқ ва галлюцинациялар хасталикнинг аломати эканлигини маълум қилишган. Шундай бўлсада шифокорлар касалликнинг намоён бўлиши бир-бири билан боғлиқ эмаслиги сабаб ҳали ҳам аниқ ташхисни аниқлай олмаяпти.






