Жорий йилнинг 3 июнь кунидан 4 июнь кунига ўтар кечаси соат тахминан 23:20ларда Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган "Самарқанд" ЙПХида "Бухоро-Тошкент" йўналиши бўйлаб келаётган Бухоро вилояти, Пешку туманида яшовчи 1983 йилда туғилган Н.Ҳ. бошқарувидаги "Ласетти" текширилганда, автомобиль юкхонасида 105 кг номаълум йирик шоҳли қорамол гўштини ветеринария-санитария қоидалари талабларига зид равишда Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси маълум қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Энг ачинарлиси бу каби ҳолатлар узлуксиз равишда рейд тадбирлари олиб борилишига қарамасдан қонун бузилиш ҳолатлари ҳанузга қадар аниқланиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 4 июнь кунидан 5 июнь кунига ўтар кечаси соат 00:25 ларда Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган "Самарқанд" ЙПХида "Бухоро-Тошкент" йўналиши бўйлаб келаётган Бухоро вилояти, Пешку туманида яшовчи 1998 йилда туғилган О.А. бошқарувидаги "ISUZU" текширилганда, автомобилда 160 кг номаълум йирик шоҳли қорамол гўшти, 200 дона йирик шоҳли қорамолнинг каллалари ҳамда 12 та қопда 1.500 кг. бўлган товуқ гўштлари жами 3 тоннага яқин маҳсулотларни олиб кетаётганлиги аниқланган.
Ушбу олиб кетилаётган маҳсулотларнинг сифатига аниқлик киритиш мақсадида вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда масъул ходимлар томонидан текширилганда, фуқаро ушбу гўшт маҳсулотларини Вазирлар Маҳкамасининг 386-сон қарори талабларини бузган ҳолда (ветеринария-санитария қоидалари талабларига зид равишда) Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб тушунтириш ишлари олиб борилди.






