Айни пайтда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири.
Брифингда маълум қилинишича, бу ҳафтада Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида:
✅ бугун барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури юзасидан тақдимот;
✅ эртага чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилиши ўтказилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради. Асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилган.
Каналга уланиш: 👉@gazetchi_live






