1

Марғилонда хонадондан 60 000 000 сўмни ўғирлаган аёл фош бўлди

ЖИНОЯТ 07.06.2021, 13:18
Марғилонда хонадондан 60 000 000 сўмни ўғирлаган аёл фош бўлди

1 июнь куни Марғилон шаҳрида  Дўстлик МФЙда яшовчи Ю.Г. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда  шу куни номаълум шахс яшаш хонадони ётоқхонасидаги диван тўшаги тагида турган 60.000.000 сўмни яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми  “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.А. исмли аёл  содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1