АсосийJamiyat

“Малика” савдо мажмуаси ва бошқа давлат активлари хусусийлаштирилиши навбатдаги босқичга ўтди

'“Малика” савдо мажмуаси ва бошқа давлат активлари хусусийлаштирилиши навбатдаги босқичга ўтди'ning rasmi

Унда, иккинчи босқичга ўтган талабгорларнинг савдо жараёнлардаги тижорат таклифлари пакети очилади. Бу ҳақда spot.uz хабар бермоқда.

Жорий йил 8-июн куни соат 15:00да Давактив агентлигида қуйидаги давлат активлари  сотиб олиш бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичига ўтган талабгорларнинг тижорат таклифлари пакети очилади:

  • “Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси;
  • “Ичан қалъа” меҳмонхона мажмуаси;
  • “Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖ;
  • “Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси;
  • “Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси”;
  • “Марказий бино” ҳудуди

 

Ушбу жараёнга Давлат тендер комиссияси аъзолари, талабгорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.

Пандемия шароитидан келиб чиқиб, шахсан қатнаша олмайдиган талабгорлар учун видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирок этиш имконияти яратилади.

Шундан сўнг, Ишчи орган томонидан 10 иш куни мобайнида давлат активини сотиб олишга талабгорнинг нарх таклифи, тўловларни амалга оширишнинг муддатлари ва тўлов қобилиятининг етарлилиги ўрганилади ҳамда натижаси бўйича ҳисобот тайёрланиб, Давлат тендер комиссиясига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.

Давлат тендер комиссиясининг савдонинг иккинчи босқичи якунлари бўйича қарори Давактив агентлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали эълон қилинади.

    Бошқа янгиликлар