АсосийJamiyat

Қайси ҳудуд кўпроқ помидор экспорт қилган?

'Қайси ҳудуд кўпроқ помидор экспорт қилган?'ning rasmi

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида қиймати 23,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 30,8 минг тонна помидор экспорт қилган.  

 Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 3,3 минг тоннага кўп.  

 2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида Ўзбекистон помидор экспорт қилган асосий давлатлар:

  •  Россия – 17,5 минг тонна
  • Қозоғистон – 9,6 минг тонна
  •  Қирғиз Р. – 2,9 минг тонна
  •  Тожикистон – 876,3 тонна
  •  Афғонистон – 12,0 тонна
  •  Украина – 5,4 тонна
  •  БАА – 1,3 тонна
  •  Германия – 0,4 тонна

 

Эслатиб ўтилишича, Ўзбекистон апрель ойида қиймати 7,9 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 10,3 минг тонна помидор экспорт қилган.

 2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида хорижий давлатларга помидор экспорт қилган ҳудудлар:  

  • Бухоро вилояти – 6,8 минг тонна
  •  Тошкент вилояти – 6,8 минг тонна
  •  Хоразм вилояти – 3,5 минг тонна
  •  Сирдарё вилояти – 3,3 минг тонна
  •  Сурхондарё вилояти – 2,0 минг тонна
  •  Андижон вилояти – 1,5 минг тонна
  •  Фарғона вилояти – 1,5 минг тонна
  •  Наманган вилояти – 1,3 минг тонна
  •  Қашқадарё вилояти – 1,2 минг тонна
  •  Навоий вилояти – 1,0 минг тонна
  •  Тошкент шаҳри – 673,4 тонна
  •  Самарқанд вилояти – 512,9 тонна
  •  Жиззах вилояти – 362,2 тонна
  •  Қорақалпоғистон Р. – 236,3 тонна

 

Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда Бухоро вилоятида помидор экспорти 5,7 минг тоннага ошган.

    Бошқа янгиликлар