«Ўзгидромет» хизмати ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилишини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, кечга томон 12–17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25–27 даража, кундузи 36–38 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 8–10 июнда 31–36 даража; 11 июнда 33–38 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 8 июнда баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21–26 даража, кундузи 33–38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 8 июнда баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 34–39 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 8 июнда баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23–28 даража, кундузи 38–43 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 8 июнда баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 8–9 июнда 34–39 даража; 10–11 июнда 32–37 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 8 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 9–11 июнь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 8 июнда баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 22–27 даража иссиқ бўлади.






