1

Қувада анорни сотиб олиб, пулини бермаган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 07.06.2021, 20:08
Қувада анорни сотиб олиб, пулини бермаган шахс қўлга олинди

2019 йилнинг октябрь ойида Қ.Д. таниши Т.Н.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган анор мева маҳсулотларини 11.800.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, пулларини икки ой муддатда беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168 моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1