АсосийJamiyat

Жиззахда 300 млн сўмлик қарзини тўламай юрган фуқаро МИБ ходимларини овлоқ жойда калтаклади(видео)

'Жиззахда 300 млн сўмлик қарзини тўламай юрган фуқаро МИБ ходимларини овлоқ жойда калтаклади(видео)'ning rasmi

Жиззах вилоятининг Зомин туманида 300 миллион қарзини бермай келаётган фуқаронинг уйидан телевизор, чангюткич, микротўлқинли печни хатлаб олиб чиқиб кетаётган мажбурий ижро бюроси ходимлари қаршиликка учради. Бу ҳақда Замон информацион дастурида маълум қилинди.  

Воқеанинг эртасига қарздор эркак қарзини тўлашини айтиб, икки ходимни овлоқ жойга олиб бориб калтаклаган. Улар ўрта даражада жароҳат олгани айтилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар