АсосийJamiyat

Хоразмда 28 та маҳалла жамоат транспорти қатнови билан қамраб олинди

'Хоразмда 28 та маҳалла жамоат транспорти қатнови билан қамраб олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг январь-май ойларида Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 4 та янги автобус йўналишларини очиш ва 5 та автобус йўналишини оптимизация қилиш орқали 28 та маҳалла автобус қатновлари билан қамраб олинди.

Бугунги кунда вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган 292 та автокорхоналар томонидан 199 та йўналишда йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда.  

2021 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Хоразм вилоятида жами 521,2 км узунликдаги ички хўжалик автомобиль йўлларини таъмирлаш, шундан 431,0 км қисмига тош - шағал ётқизиш, ички йўлларда жойлашган 17 дона кўприкларни таъмирлаш кўзда тутилган.  

Ушбу ишларни амалга ошириш учун 195,8 млрд.сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган. Бу ҳақда Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев журналист ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар