1

Фарғонада 103 туп "кўкнор” ўсимлигини парваришлаётганлар аниқланди

ЖИНОЯТ 08.06.2021, 10:34
Фарғонада 103 туп "кўкнор” ўсимлигини парваришлаётганлар аниқланди

1 июнь куни Марғилон шаҳрида ўтказилаётган “Қорадори-2021” тезкор-профилактик тадбири давомида, Марғилон шахар ИИБ ЖҚБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда, Марғилон шаҳар “Ариқбўйи” маҳалласида яшовчи, 1948 й.т., фуқаро С.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, экин майдонида гуллар тагида 25 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлиги парваришлаётганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар бермоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 270-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.       

2 июнь куни Марғилон шаҳар ДХХ, Қўштепа тумани ИИБ ТЭҚКГ, ЖҚБ ҳамда ҲПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбири давомида Қўштепа тумани “Кичик Бешкапа” маҳалласида яшовчи, 1958 й.т. фуқаро Б.З. яшаш хонадони томорқасидаги картошка кўчатлари орасида жами 87 туп “кўкнор” ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланди. 

Бундан ташқари Б.З.нинг яшаш хонадонидаги тандирхонасида қуритилган ҳолда “кўкнор” ўсимлиги сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ўсимлик қора целлофан пакетга солиниб, холислар иштирокида электрон тарозида тортилганда, жами  95 грамм эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.За нисбатан Жиноят кодекснинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1