1

Қўқонда фуқаронинг транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бермоқчи бўлган “Шаввоз” ушланди

ЖИНОЯТ 08.06.2021, 11:29
Қўқонда фуқаронинг транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бермоқчи бўлган “Шаввоз” ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Д.А. фуқаро И.нинг ишончига кириб, унга транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги учун жарима майдончасида сақланаётган автомашинасини 600 АҚШ доллари эвазига ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали чиқариб бериш ҳамда иш бўйича расмийлаштирилган баённомани йўқ қилдириб беришини ваъда қилиб, 500 АҚШ доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1