АсосийJamiyat

Ёш ижодкорларга ўқишдан бўш пайтларида даромад топишлари учун имкон берилди

'Ёш ижодкорларга ўқишдан бўш пайтларида даромад топишлари учун имкон берилди'ning rasmi

“Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” Миллий медиа дастурида кўзда тутилган лойиҳаларни амалга оширишда ёш волонтёрлар ва  таржимонларни танлаб олиш мақсадида Ўзбекистон Кинемтаография агентлиги ва Ўзбекистон электрон омммавий ахборот воситалари миллийй ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) томонидан  бир гуруҳ талабалар  билан учрашув ўтказилди.  

Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бош директори Жалолиддин Сафоев, бош директор ўринбосарлари Ражаббек Ражабов ва Рустам Жабборов томонидан суҳбатдан ўтказилди. Суҳбат жараёнида даъвогарларнинг тарих, маданият, журналистика, кино санъати бўйича билимлари, дунёқараши,  ахборот коммуникациялари ва хорижий тиллардан хабардорлигига эътибор қаратилди. Суҳбатда 30 дан ортиқ йигит-қиз қатнашди.  

Ушбу талаблар бўйича юқори натижаларга эришган йигит-қизлар ЎзЭОАВМА фаолияти, хусусан “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” миллий медиа-лойиҳаларида иштирок этишлари, ёзги таътил ва ўқишдан бўш пайтларида даромад олишлари кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар