АсосийJamiyat

Депутатлар ички йўллар ва ичимлик суви таъминотини яхшилашга хизмат қиладиган қонун лойиҳасини қабул қилишди

'Депутатлар ички йўллар ва ичимлик суви таъминотини яхшилашга хизмат қиладиган қонун лойиҳасини қабул қилишди'ning rasmi

Мажлисда депутатлар “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини атрофлича кўриб чиқди.

Қонун лойиҳаси билан олис ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёжманд аҳоли учун скрининг ва даволаш тадбирларига хусусий шифохоналар ҳам жалб қилиниб, уларга субсидия ажратиш йўлга қўйилади ҳамда бюджетдан қўшимча маблағлар ажратилиб эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш мақсадида муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.

Депутатларнинг қайд этишича, Давлат бюджети параметрларига киритилаётган ўзгартишлар мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ташаббусларини кенг миқёсда молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда ички йўллар ва ичимлик суви таъминотини яхшилашга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси юзасидан сиёсий партияларнинг фракциялари аъзолари ўзларининг муносабатларини билдириб ўтишди.

Мажлисда қонун лойиҳаси қабул қилинди.

    Бошқа янгиликлар