Йўловчиларга транспорт хизматларини янада кўпайтириш ҳамда уларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида 2021 йил 14 июндан "Тошкент – Бухоро –Тошкент" йўналишида 12/11-сонли қўшимча тезюрар “Шарқ” поездларининг ҳар кунлик қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ маълум қилди.
Ҳаракат жадвалига кўра, Тошкент – Бухоро йўналишида мунтазам қатновини бошлайдиган 12-сонли қўшимча тезюрар “Шарқ” поезди 14 июн куни соат 18:50 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, Бухоро – Тошкент йўналишида мунтазам қатновини бошлайдиган 11-сонли қўшимча тезюрар “Шарқ” поезди эса 15 июн куни соат 05:10 да Бухоро темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.
Бугунги кунда Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида қатновини амалга ошираётган 10/09-сонли тезюрар “Шарқ” поездларининг ҳаракат жадвали ўзгармайди.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.






