АсосийJamiyat

Когонда ем-хашак сақлаш биноси ёниб кетди

'Когонда  ем-хашак сақлаш биноси ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 8 июнь куни тахминан соат 01:09 да Бухоро вилояти Когон тумани “Сараён” МФЙ ҳудудида жойлашган “Бухоро парранда” ҳ.ж да ёнғин келиб чиққан. 

Натижада, ушбу масканнинг 500 кв м очиқ майдонида 600 дона беда-пресс ҳамда ем хашаклар ёнғиндан зарар кўрган.  

Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи 1:20 да етиб бориб, 1:40да ўраб олинган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати туфайли ёнғин соат 03:55да тўлиқ бартараф этилди. Шунингдек, ем-хашак сақлаш биносининг 100 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.  

 Ҳодисада ҳалок бўлган ва жабрланганлар аниқланмаган.

    Бошқа янгиликлар