Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 10:30 ларда, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган М-39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 828-километрида, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган К.Б. "Маз-516" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль ағдарилган.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълум қилишича, ағдарилиш натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
️Автомобилни йўлдан олиш чоралари кўрилиб, мазкур ЙТҲ юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






