АсосийJamiyat

Миришкорлик бир гуруҳ ёшларга моддий ёрдам ва контракт пуллари ҳоким томонидан ажратиб берилди

'Миришкорлик бир гуруҳ ёшларга моддий ёрдам ва контракт пуллари ҳоким томонидан ажратиб берилди'ning rasmi

   Миришкор туман ҳокими Шерали Санаевнинг қабулига келган Ширин маҳалласида яшовчи С. Шукурова ва Зафар маҳалласида яшовчи Ғ. Қўчқоровнинг таълим контракти учун ҳоким ташаббуси билан 2,8 млн сўмдан жами 5,7 млн сўм ажратилди.   

Шунингдек, Баҳористон маҳалласида яшовчи Б. Отабоев, Р. Ҳимматов ҳамда Чандир қишлоғида яшовчи К. Чориевларга 980 минг сўмдан «Ёшлар жамғармаси» ҳисобидан моддий ёрдам пуллари ажратилди.

Давлат раҳбарининг Ўзбекистон ёшлари форумида «Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман» дея, таъкидлаши ёшларга нисбатан қаратилаётган эътиборни англатади. Туманимиз ёшлари учун ҳам барча шароитларни яратиш, кўмаклашиш, Президент ислоҳотларининг самараси туманимиздаги ҳар бир ёшнинг қалбида акс этиши биз раҳбарларнинг олдимизда турган улкан масъулиятдир, деди Ш. Санаев

Аввалроқ, Миришкор туман ҳокими қабулига келган фуқаронинг операцияси учун  7,9 млн сўм ҳамда яна бир фуқаронинг контракт тўлови учун 6,3 млн сўм маблағ ажратилган эди.

Бошқа янгиликлар