1

Зангиоталик фуқаро ўғрилик содир этганидан 5 дақиқа ўтиб қўлга олинди

ЖИНОЯТ 08.06.2021, 20:37
Зангиоталик фуқаро ўғрилик содир этганидан 5 дақиқа ўтиб қўлга олинди

4 июнь куни тахминан соат 20:00 ларда Зангиота тумани «Тарнов» маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиш моллари дўконидан номаълум шахс (қиймати 4 млн сўм бўлган) бир ўрам электр симини ўғирланганлиги ҳақида тезкор маълумот олинади.

Гумонланган шахс «Мевазор» маҳалласи ҳудудидаги маккажўхори даласига яширинаётган вақтда, ушбу маҳалла ҳудудида хизмат ўтаётган Тошкент вилояти ИИББ ППХ ходимлари сафдор Жалол Неъматов ва сафдор Отабек Отажонов томонидан ўғирлик содир бўлган вақтдан 5 дақиқа ўтиб қўлга олинади ва қонуний чора кўриш учун туман ИИБ олиб борилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1