АсосийJamiyat

Самарқанддан Олмаотага учган биринчи авиарейс тантанали кутиб олинди

'Самарқанддан Олмаотага учган биринчи авиарейс тантанали кутиб олинди'ning rasmi

Бугун Олмaота халқаро аэропортида  «Uzbekistan airways» авиакомпаниясининг «Самарқанд – Олмаота» йўналиши бўйича парвоз қилган биринчи рейси тантанали кутиб олинди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА.

Авиация анъанасига кўра, самолёт аэропортга қўнганидан кейин иккита ўт ўчириш машинаси ёрдамида шакллантирилган сув шаршараси остидан ўтди.

Самарқанддан Олмaотага биринчи рейс йўловчилари ва экипаж аъзолари аэропорт маъмурияти, ОАВ вакиллари ва миллий либосдаги қизлар томонидан анъанавий қозоқ бўғирсоғи ва ширинликлари билан кутиб олинди.

Ўзбекистоннинг Олмaота шаҳридаги Бош консули Аброр Фатхуллаев «Самарқанд – Олмaота» рейсининг очилиши икки томонлама муносабатларнинг юқори даражасига мос тарзда қардош давлатлар фуқаролари ўзаро сафарларининг янада ўсишига, туризмни ривожлантиришга, бизнес ҳамжамияти вакиллари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга ёрдам беришини таъкидлади.

Мавзуга доир:

«Самарқанд — Олмaота — Самарқанд» йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилди

    Бошқа янгиликлар