Самарқандда 11-13-июн кунлари "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ёшлар фестиваллари бўлиб ўтади.
Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилаётган ушбу фестивалда қуйидаги лойиҳалар амалга оширилади.
Секторлар кесимида спорт мусобақалари;
Мувафаққиятга эришган тадбиркорлар билан мотивасион учрашувлар;
Интеллектуал ўйинлар;
Ҳарбий-ватанпарварлик лойиҳалари;
Қорасув массиви, Нурафшон санъат саройи, Регистон майдонида 3 кун давомида гала-консерт дастурлари;
Киберспорт мусобақалари;
Кам таъминланган оила фарзандларининг туристик марказларга ташрифлари;
"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга асбоб-ускуналар топшириш;
Самарқанд вилояти ҳокими стипендияси ва стартап лойиҳалар ғолибларини тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади.