АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда

'Бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда. Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва эрталаб Қорақалпоғистонда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39°, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 41° гача бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-36° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

    Бошқа янгиликлар