АсосийJamiyat

Китоблик фуқаро ўз ҳовлисида 157 туп гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётгани аниқланди

'Китоблик фуқаро ўз ҳовлисида 157 туп гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётгани аниқланди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда “Қорадори-2021” тезкор профилактик тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди. 

Ўтказилган тадбир давомида, Китоб тумани истиқомат қилувчи фуқаро Ё.Қ.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, хонадон ҳовлисининг томорқасида 7 туп наша ўсимлиги ва 143 туп кўкнор ўсимликларини қонунга зид равишда парваришлаб келаётганлиги аниқланди. 

Яна бир ҳолатда, ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқаро Т.Г.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, хонадоннинг яшаш хоналарида ҳуфёна тарзда махсус ёғоч қутилардан тайёрланган идишларда 7 туп гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлик ҳолати аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар