АсосийJamiyat

Муборак туманига янги ҳоким тайинланди

'Муборак туманига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

Бугун Халқ депутатлари Муборак тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, дея хабар қилди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. 

Сессияда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.  

Депутатлар томонидан Муборак тумани ҳокими этиб Aрипов Aкрам Оромович тасдиқланди.

Aкрам Aрипов Қарши тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Муборак туманининг собиқ ҳокими Улуғбек Эрназаров вазифасидан озод этилгани хабар қилинган. Улуғбек Эрназаров 2020 йилнинг 19 март куни Муборак туман ҳокими вазифасига қўйилган эди ва ўшанда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев унга оқ фотиҳа берган эди. 

    Бошқа янгиликлар