2021 йил 11-июнь куни "Turkish Airlines" авиакомпаниясининг Истанбулдан Урганчга илк парвози— Истанбул - Урганч ТК 262 рейси амалга оширилади.
Истанбул-Урганч йўналиши бўйича учиш ва қўниш маҳаллий вақт билан:
* учиш - 02:10;
* қўниш - 07:55.
Самолёт қўнганидан кейин кутиб олиш маросими ўтказилади. Урганч-Истанбул қайтиш сафари эса маҳаллий вақт билан:
* учиш 09:15;
* қўниш 11:35 вақтида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча, “Турк ҳаво йўллари” авиакомпанияси Истанбулдан Фарғонага илк парвозини амалга ошираган эди.






