АсосийJamiyat

"Tashkent city" — махсус ҳудудми? Нега қурилиши деярли якунланган бинолар ҳамон ҳужжатсиз? Адлия вазири нима дейди?

'"Tashkent city" — махсус ҳудудми? Нега қурилиши деярли якунланган бинолар ҳамон ҳужжатсиз?  Адлия вазири нима дейди?'ning rasmi

Ижтимой тармоқларда таниқли тадбиркор Мурод Назаровнинг "Tashkent City" таркибидаги бирорта қурилиш тасдиқдан ўтмаганлиги ҳақидаги интервьюси кенг муҳокамага сабаб бўлди. Кўпчиликда "Tashkent city" — махсус ҳудудми? Нега қурилиши деярли якунланган бинолар ҳамон ҳужжатсиз?  деган савол пайдо бўлди.

 

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида иштирок этган darakchi.uz мухбири ушбу саволга Адлия вазири Русланбек Давлетов қуйидагича жавоб қайтарганлигини маълум қилди. 

«Агар бу ҳақда бирор бир тадбиркор субъевтик фикрини айтган бўлса, бу унинг ўз фикри. Махсус ҳудудлар «Иқтисодий ҳудудлар тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинади, масалан, саноат билан боғлиқ эркин иқтисодий зоналар. Бошқа кимнингдир шахсий фикри расмий аҳамиятга эга эмас.  

«Tashkent city» ҳудудида ер ажратиш масалалари қонуний ҳал этилган. Қурилиш объектини қуришда лозим бўлган ҳужжатлар тури жуда кўп. Улар орасида қурилиш бошланмасдан тайёр бўладигани ҳам, қурилиш жараёни билан параллел тайёрланадиган ҳужжатлар ҳам бор.  

Агар қайсидир қурилиш объектининг тайёр бўлиши керак бўлган ҳужжати ҳамон йўқ эканини аниқ айтадиган бўлсангиз, шунда унга қонуний баҳо бериш мумкин бўлади». 

    Бошқа янгиликлар