Президент Фармонига мувофиқ ер ажратиш ва ундан фойдаланишда назорат кучайтирилади, яъни:
- туман ҳокимларининг ер ажратиш бўйича ваколати тўлиқ бекор қилинди (ерни бириктириш, фармойиш чиқариш, ерни кўчириш);
- қишлоқ хўжалиги ери ижараси бўйича очиқ танлов якунини вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланади, ижара шартномасини (туман ҳокимлиги ва ғолиб ўртасида) электрон шаклда тузилади;
- ҳоким қарорларини “е-қарор” ахборот тизимида шакллантирилади;
- ернинг жойлашув харитасини “Иннола” ва “AрсГИС” дастурларида шакллантирилади, ерга бўлган ҳуқуқ автоматик тарзда кадастр рўйхатидан ўтказилади;
- вилоят ҳокимининг ер бўйича қарорларини адлия бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
- ҳокимнинг айни бир қарори билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш ва бошқа шахсга ажратишни тақиқланади;
- ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатларни тўплаш ва кўриб чиқиш жараёнини “Е-YERNAZORAT” ахборот тизими орқали юритилади;
- кадастр, прокуратура, адлия органлари ва ҳокимликлар томонидан ер ажратиш устидан давлат назорати амалга оширилади;
- ер соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни моддий рағбатлантирилади.
Ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилди. Хусусан:
- ноқонуний эгалланган ерлар тўғрисида хабар бермаслик, уларда қурилган иморатларни коммуникация тармоқларига улаб берганлик учун янги маъмурий жавобгарлик киритилди;
- суғориладиган ерларда ўзбошимчалик билан қурилиш қилган шахсларни тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади (амалда жавобгарлик маъмурийдан кейин белгиланган);
- ер соҳасида барча маъмурий жарималарни тайинлаш ваколатини кадастр органларига ўтказилади;
- ерни ноқонуний сотганлик учун янги жиноий жавобгарлик киритилди.
Мазкур ўзгартиришлар орқали қуйидаги натижалар кутилмоқда.
- ️ ерларни талон-тарож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний сотиш кескин камаяди;
- ерлар барча учун бир хил ва шаффоф тартибда ажратилади;
- ер бозор активига айланади ва молиявий оборотга киради;
- ер ажратиш тартиби ягона ҳужжат – Ер кодексида белгиланади;
- ер соҳасида давлат ва жамоатчилик назоратининг самарадорлиги ортади.






