АсосийJamiyat

Иш ҳақини ололмаётган Қорақалпоғистондаги маҳкумлар масаласи ҳал этилди

'Иш ҳақини ололмаётган Қорақалпоғистондаги маҳкумлар масаласи ҳал этилди'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили томонидан Қўнғирот туманидаги 27-сон манзил колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Бу ҳақда Вакил ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, ушбу муассасадаги шарт-шароитлар деярли қониқарли даражада, лекин, меҳнат қонунчилигига зид баъзи ҳолатлар мавжуд. Жумладан, муассасада жазо муддатини ўтаётган 100 дан ортиқ маҳкумлар Нукус туманидаги ғишт заводларидан бирида меҳнат қилиб келмоқда. Лекин, уларга жорий йилнинг март-май ойлари учун ханузгача иш ҳақлари берилмаган.

Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили Зухра Реймованинг аралашуви билан маҳкумларнинг ойлик маошларини тўлаб берилишига эришилди.

    Бошқа янгиликлар