АсосийJamiyat

Сурхондарё учун ажратиладиган маблағлар қаерларга, қандай мақсадларда ва қанча миқдорда берилади?

'Сурхондарё учун ажратиладиган маблағлар қаерларга, қандай мақсадларда ва қанча миқдорда берилади?'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи вилоят келажаги учун муҳим ташаббусларга бой бўлди. Аҳамиятлиси ҳар бир берилаётган вазифа ва топшириқлар шунчаки, кўр-кўрона эмас, ўз асоси – маблағ билан таъминланган ҳолда берилади. Вилоят учун бюждетдан 1,9 трлн. маблағ ажратилиши эса ҳали тарихда кузатилмаган. Сурхондарё учун ажратиладиган бу маблағлар қаерларга, қандай мақсадларда ва қанча миқдорда берилади? Давлат раҳбарининг Термиз шаҳридаги фаолллар билан учрашувида бу миқдорлар келтириб ўтилди ва биз бугун бу маблағларнинг манзиллари ҳақида сизларга маълумот берамиз.

Демак, ажратиладиган маблағлар манзиллари:

  1. Кластерлартомонидан томорқада етиштирилган маҳсулотларни ташқи бозорларда сотишни ташкил этиш учун Россиядаги элчихонамиз ва ваколатхоналарда Сурхондарё вилояти вакиллари фаолияти йўлга қўйилиб, ушбу тизимни жорий қилиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 1 триллион сўм маблағ ажратилади.
  2. Вилоятга тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилишни кенгайтириш учуноилавий тадбиркорликва хизмат кўрсатишниривожлантириш дастурлари доирасида 727 миллиард сўм кредит ажратилади.
  3. Жорий йилда 50мингнафар ишсизни жамоат ишлари, кооператив ва томорқа хўжалигида бандлигини таъминлаш учун Бандликка кўмаклашиш ва Жамоат ишлари жамғармаларидан 32 миллиард сўм ажратилади.
  4. Вилоятда импорт ўрнини босувчи янги лойиҳаларни молиялаштириш, зарур инфратузилмани яратиш, экспортёрларни айланма маблағ билан таъминлаш мақсадида, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 50миллион доллармиқдорида имтиёзли молиявий ресурс ажратилади.
  5. Термиз шаҳар аҳолисини барқарор табиий газ билан таъминлаш мақсадида, қўшимча магистрал газ қувурларини қуриш учун махсус Жамғармадан 70 миллиард сўм ажратилади.
  6. Денов шаҳрида янги оқова сув иншоотини бу йил қуриб битказиш ва 170мингаҳолини канализация хизматлари билан қамраб олиш учун 100 миллиардсўм бюджет маблағлари ажратилади.
  7. Давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчаларга қатнайдиган ҳар бир бола учун бюджетдан ажратиладиган субсидиялар миқдори 50 фоиздан 75 фоизга оширилади. Уларнинг электр ва табиий газ бўйича харажатларининг 50 фоизи бюджет ҳисобидан қоплаб берилади. Ушбу мақсадларга давлат ҳисобидан 238 миллиард сўм маблағ ажратилади.
  8. Вилоятда ижтимоий, коммуникация ва йўл инфратузилмасини ривожлантиришга 2021 йил учун қўшимча 200 миллиард сўм ажратилади. Шундан 80 миллиард сўмини Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилашга йўналтирилади.
  9. Вилоят тиббиёт тармоғи лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, Шўрчи тумани тиббиёт бирлашмаси янги бино-иншоотларини қуриш, Термиз шаҳар юқумли касалликлар шифохонасини таъмирлаш учун махсус Жамғармадан 50 миллиард сўм ажратилади.
  10. Жорий йилда Мирокредитбанк 5 минг300нафар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига 136 миллиардсўм, Халқ банки3 минг 774 нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига 152 миллиардсўм кредит ажратади.
  11. Яқин2-3 йилдавилоятда 1,5 миллион аҳолининг ичимлик сув муаммоларини тўлиқ ҳал қилиш мақсадида, “Тўпаланг” сув омборидан 400 километр магистрал тармоқлар қуришга Халқаро молия институтларидан 150 миллион доллар жалб қилинади.
  12. 2021-2022 йиллардажами1 минг гектар иссиқхоналарниишга тушириш бўйича 950 миллиард сўмлик лойиҳаларни амалга оширилиб, бунинг учун Халқаро молия институтларинингкредит линияси ҳисобидан қўшимча 50 миллион доллар жалб қилинади.

 

Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар