1

Бухорода танишлари орқали ишга қиритишни ваъда қилиб 10.000 АҚШ доллар талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга тушди

ЖИНОЯТ 09.06.2021, 20:09
Бухорода танишлари орқали ишга қиритишни ваъда қилиб 10.000 АҚШ доллар талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга тушди

Бухоро вилояти, Вобкент тумани, Кулончи маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Ғ.С. исмли шахс  шериги Тошкент шаҳри, Бектемир туманида истиқомат қилувчи 1965 йилда туғилган М.Х. билан бир гуруҳ бўлиб жиноий иш содир этган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра улар олдиндан жиноий тил бириктириб, Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманида яшовчи, С.М.нинг мулкини алдаш ва унинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 4 нафар қариндошларини “Enter engineering” компаниясининг “Uz.JTL” тармоғида мансабдорлик лавозимида ишловчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, С.М. дан ҳар бир қариндоши учун 2.500 АҚШ долларидан, жами 10.000 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида беришга далолат қилиб, ушбу пуллардан 90.000.000 сўмни Бухоро шаҳрининг Ғиждувон кўчасидан ўтувчи йўл ёқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан биргаликда қўлга олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ғ.С. ва М.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1