Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Сафар Остонов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси маълум қилди.
Қўшимча қилинишича, журналист 8 июнь куни оламдан кўз юмган. У сўнгги вақтларда даволанаётган бўлган.
У 1999 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» унвони билан тақдирланган. Шунингдек, у Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳам ҳисобланади.
Сафар Остонов 2019 йилги парламент сайловларида 63-Каттақўрғон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқ демократик партияси депутати этиб сайланган.






