Тошкент – Хожикент – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2та рейси бекор қилинади, дея хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ Ахборот хизмати.
Келтирилишича, "Тошкент минтақавий темир йўл узели” УКга қарашли Қадиря-Оққовоқ бекатлари оралиғининг 18-километрдан 19-километиригача бўлган ҳудудда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу сабабли бугун, 10 июн куни:
07:10 даги – Тошкент – Хожикент;
10:10 даги – Хожикент – Тошкент йўналишларида ҳаракатини амалга оширадиган шаҳарлараро йўловчи поездлари қатнови бекор қилинади.
Шу кунлари соат 14:06, 16:42,17:31 ҳамда соат 19:13да ҳаракатланадиган Тошкент – Хожикент – Тошкент йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновларини амалга оширади.
“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрамоқда.