АсосийJamiyat

3-7 июнь кунлари Тошкентдаги ҳаво ҳарорати уч аср рекордини янгилади — "Ўзгидромет"

'3-7 июнь кунлари Тошкентдаги ҳаво ҳарорати уч аср рекордини янгилади — "Ўзгидромет"'ning rasmi

Аввалроқ, 3-7 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво массалари кириб келиши, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши ва ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг шу кунлар учун хос бўлгани иқлимий меъёр қийматларидан 7-10 даража юқорилаши тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳрида 2021 йил 3-7 июнь кунлари шу кун учун рекорд иссиқ ҳаво ҳароратлари қайд этилди. Тошкент шаҳрида 3-7 июнь кунлари кузатилган максимал ҳаво ҳарорати деярли ўтган аср бошлари ва 19 аср охирларида ушбу кунларда қайд этилган максимумларни янгилади. Тошкент шаҳрида кузатувлар тарихида қайд этилган энг юқори ҳаво ҳарорати +44,6 даражага етган бўлиб, бу кўрсатгич 1997 йил 18 июлда кузатилган.

 

    Бошқа янгиликлар