АсосийJamiyat

Бухорода хотини томонидан темир кроватга боғлаб қўйилган эр вафот этди

'Бухорода хотини томонидан темир кроватга боғлаб қўйилган эр вафот этди'ning rasmi

7 июнь куни соат 15:10 ларда Жондор туман ИИБ навбатчилик қисмига Оқтепа МФЙда яшовчи 45 ёшли Ш.Р. яшаш уйида вафот этганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган, дея хабар бермоқда "bukhara news".

Аниқланишича, марҳум Ш.Р.нинг турмуш ўртоғи Л. Б. унинг маст ҳолатда уйда эканлигини кўриб, жанжаллашмаслик учун темир кроватга унинг оёғ, қўл ва бўйин қисмидан қапрон ип билан боғлаган. Шундан сўнг, уйида қаровсиз ҳолда қолган Ш.Р. темир кроватдан туришга ҳаракатланган вақтида бўйин қисмини сиқилиши натижасида вафот этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 102-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар