АсосийЖАМИЯТ

Кореяда тўсатдан саломатлиги ёмонлашиб, молиявий қийин аҳволда қолган сурхондарёлик фуқарога ёрдам кўрсатилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, сурхондарёлик У.М Корея Республикасига Е-...

'Кореяда тўсатдан саломатлиги ёмонлашиб, молиявий қийин аҳволда қолган сурхондарёлик фуқарога ёрдам кўрсатилди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, сурхондарёлик У.М Корея Республикасига Е-9 визаси билан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун боради.

Конгжу шаҳридаги “NC ONE CO.LTD” корхонасида ишлаётган вақтда саломатлиги ёмонлашиб, шифохонага ётқизилади. У ерда У.М нинг ошқозони операция қилинади.

Мураккаб жарроҳлик операциядан сўнг молиявий қийин аҳволда қолган фуқарога Жамғарма ҳисобидан 1 500 000 вон (тахминан 1350 АҚШ доллари) миқдорида шифохона харажатлари учун Агентликнинг Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси томонидан молиявий ёрдам кўрсатилди.

    Бошқа янгиликлар