1

Марғилонда табиий газ тармоғини ўтказиб бериш мақсадида аҳолидан йиғилган пулларни "еб" кетган фирибгарлар аниқланди

ЖИНОЯТ 10.06.2021, 10:32
Марғилонда табиий газ тармоғини ўтказиб бериш мақсадида аҳолидан йиғилган пулларни "еб" кетган фирибгарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.Х. “Марғилоншаҳаргаз” филиали ходимлари А.В. ва Ш.А. билан олдиндан тил бириктириб, 2020 йил ноябрь ойида шаҳардаги Ипак йўли МФЙда янги газ тармоғига улатиб беришни ваъда қилиб, аҳолидан жами 5000 АҚШ доллари миқдорида йиғиб олишиб, шу кунга қадар газ тармоғига уламасдан, пулни қайтармасдан келаётганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1