АсосийJamiyat

"Air Astana" Алмати-Самарқанд-Алмати йўналишида илк қатновни амалга оширди

'"Air Astana" Алмати-Самарқанд-Алмати йўналишида илк қатновни амалга оширди'ning rasmi

9 июнь куни Қозоғистоннинг «Air Astana» авиакомпанияси Алмати-Самарқанд-Алмати йўналишида Самарқандга илк қатновни амалга оширди.  Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Қозоғистоннинг Самарқанддаги бош консулхонаси ва «Air Astana» авиакомпанияси вакиллари, Қозоғистоннинг Самарқанддаги консули Арсен Абдурахманов, вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи Б.Нуриллаев, ҳамда бошқа масъуллар иштирок этишди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 8 июнь куни «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан «Самарқанд – Алмати – Самарқанд» йўналишида йўлга қўйилган авиақатновнинг биринчиси амалга оширилган эди. Миллий авиакомпания томонидан Қозоғистонга ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари парвоз амалга оширилмоқда. «Air Astana» авиакомпанияси эса ҳафтанинг ҳар чоршанба ва якшанба кунлари ўз рейсларини амалга оширишни режалаштирган.

Учиш вақти: Самарқанддан Олмаотага 1 соат 55 минут, Олмаотадан Самарқандга эса 1 соат 35 минут.

    Бошқа янгиликлар