АсосийJamiyat

Жиззахда Қозон федераль университетининг филиали очилиши маълум қилинди

'Жиззахда Қозон федераль университетининг филиали очилиши маълум қилинди'ning rasmi

Жиззах вилоятида Татаристоннинг Қозон федераль университети филиали очилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Тошкент давлат техника университети вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Россияга хизмат сафари доирасида Татаристоннинг Қозон федераль университетига ташриф буюрди.

Таъкидланишича, учрашув давомида ушбу олийгоҳнинг Жиззах вилоятида филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тўрт томонлама келишув меморандуми имзоланган. Меморандумга кўра:

- Қозон федераль университетининг Жиззах шаҳридаги филиали 2022/2023 ўқув йилидан фаолиятини бошлайди;

- филиалда энг камида 40 фоиз профессор-ўқитувчи Қозон федераль университети ҳисобидан таъминланади;

- Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан профессор-ўқитувчилар ва талабалар турар жой билан таъминланади;

- кадрлар тайёрлаш Қозон федераль университети таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади.

Бошқа янгиликлар