Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда истеъмол қилинган табиий газ тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслик оқибатида юзага келган қарздорлик учун электрон газ ҳисоблагичларнинг автоматик тарзда ўчиб қолиши масаласи кенг муҳокама қилинмоқда. Айрим истеъмолчилар томонидан ушбу «ақлли» газ ҳисоблагичлар нореал қарздорлик ва пеня учун ўчириб қўйилмоқда мазмунидаги мурожаат ҳамда изоҳлар қолдирилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига ҳам нореал қарздорлик билан боғлиқ кўплаб мурожаатлар келибтушмоқда.
Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Й.А. ўз мурожаатида хонадони табиий газ таъминотидан 860.000 сўм қарздорлик мавжудлиги сабабли тармоқдан узиб қўйилганлиги, истеъмолчи бир неча маротаба мутасаддиларга мурожаат қилган бўлсада, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтиб ўтган.
Яна бир мурожаатчи Тўрақўрғонлик Нодира Акрамованинг хонадонига туман газ таъминоти корхонасидан табиий газ учун 907.000 сўм қарздорлик борлиги ҳақида маълумот келган. Фуқаро эса бундан норози бўлган. Боиси ҳар ойги тўловларни ўз вақтида тўлаб келган. Истеъмолчи туман газ таъминотига қатнайвериб ковуши емирилган.
Шунингдек, Хоразм вилояти Элликқалъа тумани Махтумқули кўчасида ижарада турувчи фуқаро А.Н дан мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатда ҳам истеъмолчи газ таъминоти корхонаси томонидан 2.800.000 сўм нореал қарздорлик бўйича маълумот келаган. қарздорлик мавжуд дейишган. Мурожаат ўрганилганда эса, истеъмолчининг 630.000 сўм қарззи борлиги, 2.170.000 сўм ортиқча ҳисоблангани аниқланди.
Бундан ташқари, Жиззах вилояти Дўстлик туманида яшовчи фуқаро М.Анорова томонидан ҳам худди шу мазмундаги мурожаат келиб тушади. Унга кўра истеъмолчига 2 572 000 сўм нреал қарздорлик борлиги тўғрисида хабар келган.
Мазкур мурожаатлар ўрганилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига қарийб 6.500.000 (олти миллион беш юз минг) сўм маблағ ундириб берилишига эришилди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
жамиятлари федерасияси Матбуот хизмати






