23-24 июнь кунлари дунё тарихида илк маротаба Бухоро шаҳрида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, миллий, хорижий парламентлар, халқаро ва парламентлараро ташкилотлар, ёшлар парламентлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда давлат муассасаларининг 500 дан ортиқ вакиллари иштирок этади.
Форумда юртимизда барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда қонунчиликни такомиллаштириш, парламент назорати механизмларини кучайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Қолаверса, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик бўйича Бухоро декларацияси қабул қилинади.






