Украина терма жамоаси эртага,11 июнь куни бошланадиган Евро-2020 турнирида иштирок этувчи миллий жамоасининг янги либосини тақдим этди.

Янги либос сариқ рангда бўлиб, футболкада Украина харитаси тасвирланган, унда 2014 йил Россия таркибига қўшиб олинган Қрим яримороли харитаси ҳам акс этган.
Бундан ташқари, либос ёқасида украин миллатчилари ва ўнгларни ифодаловчи «Слава Украине» ва «Героям слава» шиорлари туширилган.

Янги формада акс эттирилган шиорлар Россияда ижобий қабул қилинмади. Россия бу шиорларда сиёсий мақсад яширинган деб баҳоламоқда.
УЕФАнинг фикрича, либосдаги "Слава Украине!" шиори сиёсий эмас. Аммо "Героям слава!" шиори олиб ташланиши шарт, чунки у биринчи шиор билан биргаликда сиёсий тус касб этади.
УЕФА футбол бўйича Украина миллий жамоасининг Евро-2020 мусобақаси учун мўлжалланган либосидан "Героям слава!" ёзуви олиб ташланишини талаб қилди.
Қайд этилишича, либосдаги Украина харитаси ташкилот қоидаларига зид эмас, чунки БМТ ушбу давлатнинг мазкур чегараларини тан олади.
"Слава Украине!" шиори ҳам сиёсий эмас.
Аммо "Героям слава!" шиори олиб ташланиши шарт, чунки у биринчи шиор билан биргаликда сиёсий тус касб этади.