АсосийJamiyat

Жиззахда меъёрдан ортиқ юк сабаб постдан ўтказилмаган юк машина ҳайдовчилари автомобил йўлини тўсиб қўйди(видео)

'Жиззахда меъёрдан ортиқ юк сабаб постдан ўтказилмаган юк машина ҳайдовчилари автомобил йўлини тўсиб қўйди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг “Зил” ва “Газ-53” русумли юк машиналари томонидан тўсилишига оид тасвирлар тарқалди. 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, воқеа 4 июнь куни тонгги 6.15 ларда Ғаллаоролдаги "Сангзор 15" йўл патрул хизмати маскани қаршисида содир бўлган. 6 нафар юкмашина ҳайдовчилар юкхонасига белгиланганидан ортиқ ҳажмда хашак боғламлари ортган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг қоидабузарлик учун маъмурий баённомалар расмийлаштиргани ҳайдовчиларга маъқул келмаган. Улар постдан ўтолмаслигини ва қоидабузарлик учун жаримага тортилишини сезганидан сўнг йўл тўсишни амалга оширган.  

Ички ишлар ходимлари тез фурсатда йўлни очиб автомобиллар ҳаракатини тиклаган. Бу жараёнда ҳайдовчилардан бири масъулларга қаршилик кўрсатган.  

Уларнинг ушбу ҳаракатига нисбатан очиқ судда ҳуқуқий баҳо берилди. Воқеада иштирок этган 5 нафар фуқарога 10 сутка қамоқ жазоси, 1 нафар фуқарога эса 12 сутка қамоқ жазоси белгиланди. 

Юк машиналари жарима майдонига жойлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар