АсосийЖАМИЯТ

Қорақалпоғистонда тупроқ босиб қолиб, ҳалок бўлган йигитлар сув қувурини қазиб олиб кетмоқчи бўлгани маълум қилинди

Аввал хабар берганимиздек, 9 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси  Қўнғирот туманид...

'Қорақалпоғистонда тупроқ босиб қолиб, ҳалок бўлган йигитлар сув қувурини қазиб олиб кетмоқчи бўлгани маълум қилинди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, 9 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси  Қўнғирот туманида 4 нафар йигитни тупроқ босиб қолиб, улардан уч нафари ҳалок бўлган эди. Айни пайтда "O'zsuvta'minot" АЖнинг маълум қилишича, шу куни 05:30 ларда фуқаро С.У. (1990-й.т.), вояга етмаганлар С.К. (2006-й.т.), С.М. (2007-й.т.) ва Д.М. (2004-й.т.) Қўнғирот тумани “Суўенли” ОФЙ ҳудудининг чўл қумлик қисмида, ер остида бўлган сув қувурини қазиб олиб кетмоқчи бўлган вақтда, тупроқ ўпирилиб босиб қолиши оқибатида 3 киши воқеа жойида вафот этган, бир киши тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Келтирилишича, ушбу фуқароларнинг 3 нафари мактаб ўқувчилари бўлган. Улар шу куни тонгги соат 4:00-4:30 атрофида диаметри 300 мм бўлган чўян қувурни ноқонуний тарзда синдириб олиб кетмоқчи бўлганда, ёғингарчилик туфайли юмшаб қолган тупроқ остида қолишган. 3 киши воқеа жойида вафот этган бўлса, бир киши қочиб кетган ва кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар