АсосийJamiyat

Тошкентда қизил чироқда тўхтаб турган юк машинага бориб урилган "Lacetti" ҳайдовчиси шифохонада вафот этди

'Тошкентда қизил чироқда тўхтаб турган  юк машинага бориб урилган "Lacetti" ҳайдовчиси шифохонада вафот этди'ning rasmi

Пойтахтда "Lacetti" автомобили қизил чироқда тўхтаб турган юк автомобилининг орқа томонига урилди. Ушбу ҳодиса юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумотлар тақдим этди.   

Аниқланишича, кеча, 10 июнь куни соат 22:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, КХАЙ ҳамда Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ф.Э. "Lacetti" русумли автомобилни бошқараётиб ўзидан олдинда, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги "Mercedes-Benz" русумли юк автомобилининг орқа томонига урилиб ЙТҲ содир этган.

Натижада, "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси Ф.Э. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар