Бу ҳақда 2021 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан "Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш ва соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш - долзарба вазифа" мавзусида Очиқ мулоқотда маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, ноқишлоқ ерларни шаффоф ажратиш тартиблари белгиланди.
Қуйидаги тартибларда,
–ҳоким қарори асосида ерларни тўғридан тўғри ва текинга бериш амалиётини бутунлай бекор қилиш;
– Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларига – хусусий мулк қилиб сотиш, хусусийлаштириш мумкин бўлмаган ерларни ҳамда хорижий шахсларга – ижара ҳуқуқини электрон аукционда сотиш;
– айрим тоифадаги шахсларга (ҳарбийлар, кам таъминланган оилалар, турар жойи бузилишга тушганлар) ерларни тўғридан тўғри ва бепул бериш ўрнига аукциондан ер сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш;
– жисмоний ва юридик шахслар ихтиёрида бўлган ерларни ҳақ эвазига хусусийлаштириш;
– энг яхши таклифни танлаш (“swiss challenge”) орқали камида 10 млн. АҚШ доллари миқдоридаги йирик инвестиция лойиҳаси ташаббускорига Ҳукумат қарори билан ижарага ер бериш (бунда инвестор лойиҳа суммасининг камида 10 фоизини олдиндан депозитга қўйиши лозимлиги) назарда тутилмоқда.






