АсосийJamiyat

Туман ҳокимларининг ер ажратиш бўйича ваколати тўлиқ бекор қилинди

'Туман ҳокимларининг ер ажратиш бўйича ваколати тўлиқ бекор қилинди'ning rasmi

Бу ҳақда 2021 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан "Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш ва соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш - долзарба вазифа" мавзусида Очиқ мулоқотда маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишда янги тартиб жорий этилди. 

Хусусан:

– ерни барча фуқаро ва ташкилотларга очиқ танлов асосида бериш (амалда МЧЖ, деҳқон хўжаликларига танловсиз берилади);

– танловсиз ер бериш фақат Ҳукумат қарори асосида қуйидаги ҳолларда амалга оширилади;

–энг яхши таклифни танлаш (“swiss challenge”) орқали аниқланган йирик инвестиция лойиҳаси ташаббускорига – лойиҳа қиймати камида 10 млн. АҚШ доллар бўлганда ва олдиндан камида 10 фоизини депозитга қўйганда (бунда чет элликларга ижара муддати 25 йилдан ошмаслиги лозимлиги белгиланмоқда);

– боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари тузиш, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги юритиш учун ер бериш тартибини бекор қилиш;

– янги ажратиладиган қишлоқ хўжалиги ер майдони ўлчами ва ижара муддатини бугунги кун талаблари асосида белгилаш кўзда тутилган.

Шунингдек,ер ажратиш ва ундан фойдаланишда назорат кучайтирилмоқда.

– туман ҳокимларининг ер ажратиш бўйича ваколати тўлиқ бекор қилинди (ерни бириктириш, фармойиш чиқариш, ерни кўчириш);

– қишлоқ хўжалиги ери ижараси бўйича очиқ танлов якунини вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланади, ижара шартномасини (туман ҳокимлиги ва ғолиб ўртасида) электрон шаклда тузилади;

– ҳоким қарорларини “е-қарор” ахборот тизимида шакллантирилади;

– ернинг жойлашув харитасини “Иннола” ва “AрсГИС” дастурларида шакллантирилади, 

– ерга бўлган ҳуқуқни автоматик тарзда кадастр рўйхатидан ўтказилади;

– вилоят ҳокимининг ер бўйича қарорларини адлия бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;

– ҳокимнинг айни бир қарори билан ёки бир вақтнинг ўзида  ер участкасини олиб қўйиш ва бошқа шахсга ажратишни тақиқланади;

– ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатларни тўплаш ва кўриб чиқиш жараёнини “Е-YERNAZORAT” ахборот тизими орқали юритилади;

– кадастр, прокуратура, адлия органлари ва ҳокимликлар томонидан ер ажратиш устидан давлат назорати амалга оширилади;

– ер соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни моддий рағбатлантирилади.

 

 

    Бошқа янгиликлар