АсосийJamiyat

Мактаблар ва лицейлар рейтинг кўрсаткичларини ҳисоблаш қайси тамойиллар асосида амалга оширилади?

'Мактаблар ва лицейлар рейтинг кўрсаткичларини ҳисоблаш қайси тамойиллар асосида амалга оширилади?'ning rasmi

У️шбу саволга айни дақиқаларда АОКАда мактаблар ва академик лицейлар рейтингини аниқлашдаги янгиликларга бағишланган матбуот анжуманида жавоб берилди. Бу ҳақда матбуот анжуманида иштирок этаётган darakchi.uz мухбири хабар берди.

 Умумтаълим мактабларида:

➖ рейтингда иштирок этаётган барча умумий ўрта таълим муассасаларининг баллари ҳар бир мезон бўйича алоҳида ҳисобланади;

➖ тегишли мезон бўйича энг юқори натижага эга бўлган умумий ўрта таълим муассасасига мазкур мезон учун белгиланган энг кўп балл берилади;

➖ қолган барча умумий ўрта таълим муассасаларининг баллари энг юқори баллга эга бўлган умумий ўрта таълим муассасасининг баллари йиғиндисига нисбатан ҳисоблаб чиқарилади;

➖ ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси асосида умумий ўрта таълим муассасасининг рейтинги белгиланади.

Академик лицейлар:

▪️ўқишга кириш учун ҳужжат топширган талабгорлар сонининг белгиланган қабул параметрига нисбати (рақобат кўрсаткичи);

▪️олий таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилар улуши;

▪️рейтинг аниқланган йилда нуфузли халқаро ва республика фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида ғолиб бўлган (совринли ўринларни қўлга киритган) ўқувчилар улуши;

▪️чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисида миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар улуши;

▪️илмий даражали, чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисида миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган асосий штатдаги педагоглар улуши;

▪️хорижий педагоглар, шунингдек, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингларида биринчи 1 000 таликка кирган ОТМ дипломларига эга бўлган маҳаллий педагоглар улуши;

▪️академик лицейдаги маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит (Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида) каби кўрсаткичлар асосида аниқланади.

️Умумий ўрта таълим муассасалари рейтинги Президент мактаблари ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларига нисбатан, академик лицейлар рейтингига эса «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари ва бошқа ҳарбийлаштирилган академик лицейларга нисбатан ТАТБИҚ ЭТИЛМАЙДИ!

 

    Бошқа янгиликлар