АсосийJamiyat

Ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилди

'Ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилди'ning rasmi

Бу ҳақда 2021 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан "Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш ва соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш - долзарба вазифа" мавзусида Очиқ мулоқотда маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилди. 

Хусусан:

– ноқонуний эгалланган ерлар тўғрисида хабар бермаслик, уларда қурилган иморатларни коммуникация тармоқларига улаб берганлик учун янги маъмурий жавобгарлик киритилди;

– суғориладиган ерларда ўзбошимчалик билан қурилиш қилган шахсларни тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади (амалда жавобгарлик маъмурийдан кейин белгиланган);

– ер соҳасида барча маъмурий жарималарни тайинлаш ваколатини кадастр органларига ўтказилади;

– ерни ноқонуний сотганлик учун янги жиноий жавобгарлик киритилди.

 

Хулоса қилиб айтганда, мазкур ўзгартиришлардан қуйидаги натижалар кутилмоқда.

– ерларни талон-тарож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний сотиш кескин камаяди;

– ерлар барча учун бир хил ва шаффоф тартибда ажратилади;

– ер бозор активига айланади ва молиявий оборотга киради;

– ер ажратиш тартиби ягона ҳужжат – Ер кодексида белгиланади;

– ер соҳасида давлат ва жамоатчилик назоратининг самарадорлиги ортади.

 

 

    Бошқа янгиликлар